ўқув марказ хакида

«Buxoro O’quv» нодавлат таълим муассасаси 2015 йилда ташкил топган бўлиб, 2015 йил 11 майда Вазирлар Махкамаси томонидан  Лицензия берилган. Шу қисқа давр мобайнида Саноатда керак бўладиган бир қатор мутахассисликлар бўйича 400 га яқин ишчи ходимларни тайёрлаб етказиб берди. Ўқув марказида ишчи ходимларни ўқитиш ва амалиётни ўтказиш учун барча зарур шарт – шароитлар мавжуд.  

 

Дарсларни ўтишда юқори малакага эга бўлган ўқитувчи ва инженер техник ходимлар ишлаб чиқаришдан жалб этилган. Дарслар замонавий ўқитиш анжомлари асосида ўтилади.  «Узбекнефтегаз» МХКга қарашли бир қатор нуфузли ташкилотлар билан ишчи ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича шартномалар тузилган.  Жумладан,  АЖ  «Нефтегазстройремонт», АЖ «Нефтегазисследование»,  УШК «Газлинефтгаздобыча». Дарслар гурух ва якка тартибда амалга оширилади.